РАИС ҚАЙТА САЙЛАНДИ
2025 йил 13 март куни Х.Худойбердиева номидаги ижод мактабида 2023-2025 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши ва бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2020-2025 йиллардаги фаолияти якунлари юзасидан ҳисобот-сайловига бағишланган умумий йиғилишлари бўлиб ўтди. Йиғилишда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шахар бўлинмаси кенгаши раиси Ф.Таштанов иштирок этди.
Дастлаб жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши кўриб чиқилди. Мактаб маъмурияти томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан мактаб директори П.Ахмеджанова ва касаба уюшма қўмитаси раиси К.Мамаевлар ҳисобот беришди. Йиғилишда жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши қониқарли деб топилди.
Касаба уюшмаси қўмиитасининг ҳисобот-сайлов йиғилишида мактаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси К.Мамаевнинг 2020-2025 йилларда мактаб касаба уюшмаси қўмитаси фаолияти тўғрисида ҳисоботи эшитилди. Мухокамалардан сўнг касаба уюшмасининг 2020-2025 йилллардаги фаолияти қониқарли деб баҳоланди. Сайловда касаба уюшмаси қўмитаси раислигига номзодлари қўйилган 3 нафар ходимларга овоз бериш натижаларига кўра Мамаев Кахрамон кўп овоз олган ҳолда касаба уюшмаси қўмитаси раиси лавозимига кайта сайланди. Шундан сўнг касаба уюшма қўмитаси раис ўринбосари ва уч нафар касаба уюшма қўмитаси аъзолари ҳам сайлаб олиниб, улар 3 нафар дублёрни ҳам танлаб олишди.
Кун тартибидаги яна бир масала, шахар ташкилоти конференсиясига делегат этиб касаба уюшма қўмитаси раиси К.Мамаев сайланди.
Йиғилиш сўнгида йиғилиш иштирокчиларига сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда олиб бораётган туб ислоҳатлар, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу йил Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги кенг нишонланиши ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.