Click to listen highlighted text!

ҚЎМИТА ФАОЛИЯТИГА БАҲО

        “SIRDARYO MEGA LUKS” масъулияти  чекланган  жамияти бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.  Унда компания бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Матлуба Хасанова касаба уюшмаси ташкилотининг 2021-2024 йиллар даври мобайнидаги фаолияти якунлари тўғрисида ҳисобот берди. Таъкидланишича, иш берувчи томонидан қонунларда белгилаб қўйилган касаба уюшмалари фаолиятининг кафолатларига тўлиқ амал қилиб келинмоқда.
       Жамиятда  меҳнат қилаётган 1527 нафар ишчи ходимларига қулай иш шароитлари, дам олишлари, саломатликларини мустаҳкамлашлари учун барча имкониятлар яратиб берилган.Корхонада меҳнат муносабатларида юзага келадиган барча муаммоларни компаниянинг иш берувчилари ва вакиллари билан ўзаро ҳурмат тамойиллари асосида музокаралар йўли билан ҳал қилиб келинмоқда. Ҳисобот юзасидан сўзга чиққан делегатлар ҳам бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятига қониқарли баҳо бердилар. Шундан сўнг делегатлар  муқобиллик асосида очиқ овоз бериш йўли билан ўз етакчиларини сайлаб олдилар. Уч номзод орасидан энг кўп овоз олган Матлуба Ҳасановага яна қайта ишонч билдирилди.
        Конференцияда Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўлими бошлиғи Марат Адилов , республика Кенгаши бош юристконсулти, меҳнат ҳуқуқ инспектори Рамзжон Худойбердиев, Сирдарё вилоят Кенгаши етакчи мутахассиси Мавлон Жуланов, тармоқ касаба уюшмаси республика Кенгашининг вилоят бўйича ташкилотчиси Хусниддин Маннапов ва тармоқ касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Жахонгир Файзибаевлар иштирок этишди. Конференция  сўнгида Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари  ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгашининг ҳисобот-сайлов конференциясига делегат сайланди.
      Йиғилиш давомида «SIRDARYO MEGA LUKS» МЧЖ ва МЧЖ касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2024-2026 йилларга тузилган “Жамоа шартномаси” шартларининг 2024 йилда бажарилиши  муҳокама этилди. Бу борада  иш берувчининг вакили ҳамда  бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Хасанованинг ҳисоботлари тингланди. Қайд этилишича, компания “Жамоа шартномаси” 18 та бўлимдан иборат бўлиб, жами 179 та банд, 11 та иловадан иборат шартлар ижро учун қабул  қилинган ва буларнинг ҳаммаси бажарилган.   Йиғилишда келгусида амалга ошириладиган вазифалар ҳамда  касаба уюшмаси ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!