МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижроия қўмитасининг 2025 йил 21 апрел кунидаги № 17-41 “с”-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасида жорий йилнинг 1 май куни Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сирдарё вилоят Кенгаши тасарруфидаги касаба уюшма фаоллари иштирокида Ўзбекистон касаба уюшмалари харакатининг 120 йиллиги хамда 28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни» муносабати билан «Меҳнатни муҳофаза қилишнинг янги босқичи: иш ўрнида сунъий интеллект ва рақамлаштиришнинг роли» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат-техник инспектори А.Ғаниев томонидан сунъий интеллект ва рақамлаштиришнинг имкониятлари, уларни меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига тадбиқ этиш орқали ходимларга меҳнат жараёнида соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса ва касб касалликларининг олдини олишдаги роли ҳақида кенг турда маълумотлар берилди.
Шу қаторда, ракамли трансформациялар иш жойидаги хавфсизлик ва саломатликни қандай ошириши мумкинлигини баҳолаш, шу билан бир қаторда, Хукумат, иш берувчилар ва касаба уюшмалари ўртасидаги ижтимоий ҳамкорликни янада ривожлантириш, Халқаро меҳнат ташкилотининг «Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни» муносабати билан эълон қилинган мавзуга бағишлаб ўтказилган тадбир юқори савияда ташкил этилди.