ҲИСОБОТ-САЙЛОВ КОНФЕРЕНЦИЯСИ
22 май куни Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар кенгаши ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда дастлаб кенгаш раиси Жаҳонгир Файзибоевнинг ҳисоботи тингланди.Кенгаш тасарруфидаги 168 та бошланғич ташкилот, уларда жамланган 21099 нафар касаба уюшмаси аъзоларига кўрсатилаётган ғамхўрликлар… Беш йилда жуда кўп хайрли ишлар қилинибди. Жамоа келишуви ва жамоа шартномалари билан боғлик тадбирларнинг замирида ходимлар манфаати кўзланган.
Қандай масалада мурожаат қилмайлик ҳамиша ижобий жавобни оламиз,- дейди ҳисобот юзасидан музокарада сўз олган делегат Матлуба Ҳасанова,- Сирдарё туманидаги “Мега люкс” корхонаси бошланғич касаба уюшмасидан иштирок этаяпман. – Кенгашнинг беш йиллик фаолиятини қониқарли, деб баҳолайман.
Шундан сўнг тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тингланди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Муқобиллик асосида, яширин овоз берий йўли билан ўтган сайловда амалдаги кенгаш раиси Жаҳонгир Файзибоев яна қайта сайланди.
Конференцияда Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси республика ташкилий ишлар бўлими мудири Садриддин Сайфуллаев иштирок этди.