ИЖРОИЯ ҚЎМИТА ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгаши ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Кун тартибидаги “Ўзбекистон маданият,спорт ва туризм соҳаси ходимлари касаба уюшмалари Сирдарё вилояти бирлашган ташкилотида санатория йўлланмаларидан фойдаланиш аҳволи тўғрисида” ҳамда “ Ижтимоий суғурта бюджети ҳисобидан бериладиган санатория йўлланмаларининг 2026-йил учун тақсимлаш режаси ҳақида”ги масалалар юзасидан ижтимоий суғурта бўлими мудири Раҳматилла Султонов, “Ўзбекистон Давлат ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши ва бошланғич қўмиталарида касаба уюшма бюджети маблағлари ҳамда санаторий йўлланмаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш аҳволи ҳақида” молия бўлими мудири Икром Худойбердиев,” Вилоят Кенгашининг “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” Дастури ижроси тўғрисида” маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Хайрулло Аминов, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши 4-чорак давомида Ижроия Қўмитасининг иш жарёнида қабул қилган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида” ташкилий ишлар бўлими мудири Жамол Андақуловларнинг ахборотлари тингланиб, муҳокама қилинди. Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

