Click to listen highlighted text!

ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ ИЖРОСИ — КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФАОЛИЯТИ МАРКАЗИДА

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган касаба уюшмалари олдидаги устувор вазифалар тўғрисида семинар ташкил қилинди.
Кенгаш раиси Ўзбекистон тарихида илк бора Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрда биринчи марта Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатнома билан чиққанлиги, шундан буён Президентимизнинг ҳар бир Мурожаатномаси халқимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олиниб, чуқур эътибор билан тингланишини, Ўзбекистонда давлат бошқарувини замонавий босқичга олиб чиққан самарали механизм ҳисобланишини таъкидлаб ўтди.
Навбатдаги Мурожаатномада ҳам энг муҳим ва ҳаётий масалаларга урғу берилди. Президентимиз томонидан 2026 йил – Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили деб эълон қилинди.
Семинарда Президент Мурожаатномасида белгилаб берилган 2026 йилда амалга ошириладиган энг муҳим 6 та устувор йўналиш атрофлича муҳокама қилинди.
Касаба уюшмалари фуқаролик жамиятининг энг оммавий ва таъсирчан институтларидан бири сифатида ислоҳотларни амалга оширишда ҳар доим фаол иштирок этиб келаётгани эътироф этилиб, Президент Мурожаатномасида белгиланган мақсад ва вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда касаба уюшмалари тизими ишончли ижтимоий таянч сифатида фаол иштирок этиши лозимлиги алоҳида қайд этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!