“НАВОИЙ ВА БОБУР МЕРОСИ – БЕҚИЁС МАЪНАВИЙ ХАЗИНА”
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан Алишер Навоийнинг 585 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 543 йиллиги муносабати билан маданий тадбир ўтказилди.
Тадбирда иштирокчиларга уларнинг ҳаёти, адабий ва маънавий мероси, миллий маънавиятимиз ривожидаги беқиёс ўрни ҳақида маълумот берилди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Н.Қосимова, Т.Боқиев, Х.Абдувоҳидов, Б.Холбекова, М.Мирзаева ҳамда Ёшлар бирлашмаси етакчилари, Гулистон шаҳридаги 2-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари, талаба ёшлар шеър ва куйлар билан иштирок этдилар.
Адабий чиқишлар ва мусиқий ижролар иштирокчиларга юксак маънавий руҳ бағишлади. Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар ЎКУФ Сирдарё вилоят Кенгаши ташаккурномалари билан тақдирландилар.
