Click to listen highlighted text!

“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”: ИШ ЖАРАЁНЛАРИ ЖОЙЛАРДА БОШЛАНДИ

Давлат раҳбарининг ташаббусларига мувофиқ, “Аёллар дафтари” тизими орқали хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ишлари янада кенгайтирилмоқда. Энди мазкур тизим доирасида уй-жой ва яшаш шароитини яхшилашга, тиббий ва психологик ёрдамга муҳтож, тазйиқ ва зўравонликка учраган, шунингдек ҳуқуқий ёрдамга эҳтиёжи мавжуд аёллар қамраб олинади.

Шу билан бирга, қишлоқ жойларда хотин-қизлар бандлиги ва тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган дастурлар ҳам кенгайтирилмоқда.
Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг тегишли қарорларига асосан, “Аёллар дафтари” бўйича жойларда олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш мақсадида республиканинг барча маҳаллаларига Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг раҳбарлари ва масъул ходимлари бириктирилди. “Маҳалла–туман (шаҳар)–ҳудуд” даражасида штаб фаолияти йўлга қўйилди.

Бугун, 10 феврал куни Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Мухаммедханов Шухрат Санжарович ҳамда ЎКУФ Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Турсунмуродов Рустамбек Перматович бошчилигида Сирдарё вилоятида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш якунида масъуллар ўзларига бириктирилган маҳаллаларда иш жараёнларини бошлаш учун жойларга жўнаб кетдилар.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!