Click to listen highlighted text!

“ПАЙШАНБА — ЁШЛАР КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

“Пайшанба — Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Турсунмуродов Рустамбек Перматович Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби Гулистон филиалида ташкил этилган “Ёшлар куни” тадбирида иштирок этди.

Учрашув давомида ёшларнинг таълим олиши, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, касбга йўналтириш, китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда уларнинг ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Раис томонидан бугунги кунда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, давлат сиёсатида ёшлар масаласига берилаётган эътибор, шунингдек, билим ва малака орттиришнинг аҳамияти ҳақида атрофлича фикрлар билдирилди.

Тадбир самимий мулоқот руҳида ўтди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, таклиф ва ташаббусларини билдириш имконига эга бўлишди. Учрашув якунида Рустамбек Турсунмуродов мактаб кутубхонаси фондини бойитиш мақсадида турли йўналишдаги бадиий ва илмий китобларни совға қилди.
Мазкур тадбир ёшларнинг билимга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларни фаол ва ташаббускор бўлишга ундашда муҳим аҳамият касб этди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!