Click to listen highlighted text!

СПОРТДА БЕЛЛАШАМИЗ

“Янгиер” санаторийсида 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан санаторийда ишловчи аёл ходимлар иштирокида спорт тадбири бўлиб ўтди. Уни муассаса раҳбари Абдураҳим Муҳаммадиев очиб берди ва барча ишловчи аёлларни байрам билан табриклади.
Икки кун давом этган мусобақада спортнинг шашка, стол тенниси, 100 метр масофага югуруш ҳамда волейбол турида қизиқарли баҳслар ўтказилди.
Натижаларга кўра Ноила Хуррамбоеванинг ғолибли дона суриши шашкада биринчиликни насиб этди. Стол теннисида Азиза Кўчмуродованинг қўли ҳаммадан баланд келди. 100 метр масофа марра чизиғига Ойдиной Ҳамдамова биринчи бўлиб етиб келди. Жамоавий болейбол баҳсларида даволаш бўлими қизларининг чаққонлиги ғолибни аниқ қилди.
-Муассасамизга даволаниш ва саломатлигини тиклаш учун келишади. Уларга хизмат кўрсатиш учун, аввало, ўзимизнинг саломатлигимизга эътиборли бўлишимиз керак. Соғлом турмуш тарзи спорт билан доимий шуғулланишни талаб этади. Бунинг учун санаторийда барча қулайликлар мавжуд ва ҳамкасблар билан доимий шуғулланиб келамиз, -дейди санаторий ҳамшираси Ойдиной Ҳамдамова. – Байрам арафасида спортда беллашдик ва жуда мароқли хордиқ чиқардик. Бунинг учун ташкилотчиларга катта раҳмат.
Барча иштирокчи ва ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Насиба ҚУВОНДИҚОВА,
“Янгиер” санаторийси кутубхона мудири

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!