Click to listen highlighted text!

ҲИСОБАТ САЙЛОВ ВА ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МУХОКАМАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

2025 йил 13 феврал куни Мирзаобод туман 5-умумий ўрта таълим мактабида Ҳисобот-сайлов ва 2023-20025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг 2024 йил ижросига бағишларган йиғилишлари ташкил этилди. Йиғилишга Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сирдарё вилояти маъсул ташкилотчиси А.Мамарасулов, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Мирзаобод туман бўлинмаси кенгаши раиси Б.Ахроровлар қатнашишди.
Йиғилишда Мактаб  касаба уюшма қўмитасининг 2020 йил апрел ойидан 2025 йил феврал ойигача бўлган фаолияти юзасидан мактаб касаба уюшмаси раиси М.Жалиловнинг ҳисоботи тингланди ва жамоа томонидан қониқарли деб топилиб ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Касаба уюшма қўмитаси раислигига Жалилов Мемет қайтадан сайланди. Йиғилишда қўмита аъзолари янгидан сайлаб олиниб, улар ўз дублёрларини ҳам танлаб олишди. Туман ташкилоти конференциясига 1 нафар делегат ҳам сайланиб олинди.
Шунингдек, Мактабда меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2023-2025 йиллар учун имзоланган жамоа шартномасининг 2024 йил давомида бажарилишига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда мактаб директори М.Бердиқулов ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Жалиловнинг ахборотлари тингланди ҳамда ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия томонидан тузилган далолатномаси билан комиссия раиси З.Товбоева таништирди. Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши қониқарли деб топилди.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сирдарё вилояти маъсул ташкилотчиси А.Мамарасулов йиғилиш иштирокчиларига сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз раҳномалигида  мамлакатимизда барча соҳаларда олиб бораётган туб ислоҳатлар, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу йил Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги кенг нишонланиши ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!