Click to listen highlighted text!

РАИС ҚАЙТА САЙЛАНДИ

“Ўзбекистон почтаси” АЖ Сирдарё филиалида касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Анжуман аввалида 2020-2024 йиллар якуни бўйича жамоа шартномасининг бажарилиши муҳокама қилинди. Унда иш берувчи вакили билан қўмита раисининг маърузалари тингланди. Муҳокама жараёнида маълум бўлдики, филиалда ишчи-ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояда. 2024 йил якуни давомида ходимлар сони 231 бўлиб, ўртача иш ҳақи 1 576 214 сўмни ташкил этган ҳолда жамоа шартномасининг талаблари бажарилди. 117 нафар ходимга 286 093 850 сўм, ёки ҳар бир ходимга бир ойда ўртача 203 770 сўм қўшимча маблағ тўланди. меҳнат лаёқатини йўқотган 52 ходимга 62 985 917 сўм, 14 нафар аёлларга ҳомиладорлик туфайли касаллик варақаси учун 64 506 382 сўм тўлаб берилди.
Филиалда меҳнат муҳофазасига ҳам алоҳида аҳамият берилди. Иш берувчи маблағи ҳисобидан ходимлар филиалнинг “Фуқаровий жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари” талабларига мувофик суғурталанган, маъмурий бошқарув аппарати бошқарув ходимлари, барча почта алоқаси боғламаларида биринчи ёрдам кўрсатиш дори-дармонлари ва жиҳозларидан таркиб топган тиббиёт аптечкалари билан таъминланган, шу билан бир каторда ўрнатилган нормалар бўйича зарарли меҳнат шароитида ишловчи 8 ходимга сут маҳсулотлари учун 6 358 329 сум тўланди.
Жамоа шартномаси муҳокамасида иштирок этганлар унинг барча бандлари бажарилганини таъкидладилар.
Конференциясида касаба қўмитаси раиси Шуҳрат Юлдашевнинг ҳисоботини тинглаган делегатлар қўмита фаолиятига қониқарли баҳо бердилар ҳамда муқобиллик асосида ўтган сайловда раис яна қайта сайланди. Анжуманда ЎКУФ вилоят Кенгаши ташкилий ишлар бўлими ходимлари Бахтиёр Ҳайдаров ҳамда Мавлон Жўлановлар иштирок этишди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!