ҒАМХЎРЛИК УЧУН РАҲМАТ
Яқинда энг яхши санаторийда дам олдим. Ҳамон ўша таасуротлар билан юрибман. Дам олувчилар учун яратилган шароитларни айтиб адо қилолмайман. Сокин, хушманзара, баҳаво бу масканга бир бора борган одам яна қайта боришни ҳоҳлаши табиий. Ҳаммадан ҳам хизмат кўрсатаётган ишчи-ходимлар, малакали шифокорларнинг ширинсўзлиги, хушмуомалалиги мени лол қолдирди.Уларнинг юксак хизматлари, ғамхўрлиги, доимий эътибори, ҳар бир беморга индивидуал ёндашуви таҳсинга лойиқ. Шинам хоналар, хилма-хил, бой даволаш усуллари, физиотерапея, даволовчи гимнастика, сув муолажалари ва албатта мазали ва соғлом парҳез таомлари- буларнинг барчаси соғлигимни тиклашга катта ёрдам берди. Шифо масканида ҳар куним мазмунли ўтди. Нозима Ҳабибуллаева, Наргиза Зокирова, Садоқат Сафоева, Марал Аллаева, Ойгул Омоноваларга ўз касбларига фидойиликлари учун ташаккур билдирмоқчиман. Таниқли санъаткорлар ижросидаги концертлардан завқ олдик, ўша ердаги бой кутубхонадаги китоблар билан танишдик.
Мен Янгиер шаҳридаги 3- мактабгача таълим муасасасида ишлайман. 2-гуруҳ ногирониман. Ўзимизнинг ёнгинамизда жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган муҳташам “Янгиер”санаторийсида дам олиш кўпчиликнинг орзуси. Менга ана шу имкониятини яратиб берган касаба уюшмаларидан миннатдорман.
Шоҳсанам Акбарова