Click to listen highlighted text!

УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ

ЎКУФ вилоят Кенгаши ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси билан ҳамкорликда устоз ва мураббийлар куни ҳамда Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан таълим соҳасида ва касаба уюшмалари тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган 13 нафар фахрийлар уйларига ташрифлар ташкил этилди.
-Эъзозлар, эътибордан жудаям хурсандман,-деди Гулистон туманида истиқомат қилаётган 82 ёшли фахрий Ёқубжон ота Мадаминов,- меҳнатларим бесамар кетмади. Ўтган йили мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида “Дўстлик” ордени билан тақдирландим. Ҳеч бир замонда кексалар, фахрийлар биз каби ардоқланмаган.
Устозлар – Оқолтин туманида яшовчи Рустам Тўрақулов, Мирзаобод туманида яшовчи Хамза Эшназаровлар ҳам байрам табриклари, дўстлар ташрифидан беҳад хурсанд бўлдилар.
“Бир одам ариқ қазар, минглар ундан баҳраманд бўлар” деган гап бор. Кексаларимиз, фахрийларимизнинг ҳар бири биттадан булоқ кўзларини очган, қалбларга ҳаёт бағишлаган мўътабар зотлар.Устозлар зиёратига борганлар ана шуларни эсладилар. Уларга бугунги фаровонлашиб бораётган ҳаётимизга қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирдилар.
Сирдарёда байрам шукуҳи давом этмоқда. Туман ва шаҳарлардаги устоз ва мураббийлар жам бўлган кўплаб тантаналар саройларида илғор тармоқ ходимларига фахрий ёрлиқлар, ташаккурномалар, совғалар тақдим этилаётир.

Алижон МАМАРАСУЛОВ,
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгашининг Сирдарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!