БОЛАЛАР ОРОМГОҲЛАРИ УЧУН ЙЎЛЛАНМА НАРХЛАРИ

2016 йил ёзги мавсумда Сирдарё вилоятида 3 та шаҳардан ташқари болалар соғломлаштириш оромгоҳи фаолият кўрсатади ва 2000 нафар болани соғломлаштириш режалаштирилган.

Жиззах вилоятининг Зомин тумани Дуоба қишлоғидаги “Гулистон” болалар оромгоҳи 5- смена ишлайди ва ҳар сменада 200 нафар болани дам олдириш режалаштирилган. Болалар оромгоҳи йўлланмаси умумий баҳоси 268700 сўм. Йўлланма учун тўланадиган ота-она бадали 51827 сўм.

Сирдарё туманидаги Шоликор СИУ худуди,  темирйўлнинг Меҳнат станцияси яқинида жойлашган “Сирдарё” болалар соғломлаштириш оромгоҳи бир сменада 320 нафар болани соғломлаштиришга мўлжалланган. Оромгоҳ йўлланмасининг баҳоси 235439 сўм. Йўлланма учун тўланадиган ота-она бадали 51901 сўм.

Боёвут туманининг Боёвут шаҳарчаси  Баркомол авлод марказида жойлашган “Шодлик “ болалар оромгоҳи йўлланмаси ҳар сменада 80 нафар болани дам олдириш учун мўлжалланган бўлиб, йўлланмаси умумий баҳоси 242043 сўм. Йўлланма учун ота –оналардан тўланадиган бадал 63764 сўм.

Йўлланмалар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари биносида оромгоҳ вакиллари томонидан сотилмоқда.

Болалар оромгоҳлари йўлланмаларини ташкилот касаба уюшма қўмита раислари орқали олишингиз мумкин. Бундан ташқари юридик ва жисмоний шахслар ўзлари пул ўтказиш йўли билан ҳам олишлари мумкин.

Print Friendly, PDF & Email