Ижтимоий ҳимоя бўлими

МЕҲНАТКАШЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ИҚТИСОДИЙ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ БЎЛИМИ

Бўлим фаолиятининг бош максади – касаба уюшмалари аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва конунлари билан улар учун белгиланган ижтимоий кафолатларнинг амалга оширилишига кўмаклашишдир.

Бўлим ўз фаолиятини куйидаги асосий вазифаларни бажариш оркали амалга оширади:

– меҳнаткашлар ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимояси масалаларига оид қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;

– ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича Ҳудудий(минтақавий) келишув лойиҳасини тайёрлаш ишларини, шунингдек, тузилган келишув бажарилишининг бориши устидан назоратни ташкил этади;

– Кенгаш, Раёсат мажлисларида кўриб чиқиш учун бўлимнинг иш йўналишлари бўйича ҳужжатларни умумлаштиради ва тайёрлайди;

– аъзо ташкилотларнинг меҳнаткашлар иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилишдаги ижобий тажрибасини ўрганиб чиқади, умумлаштиради ва кенг тарқатади, бу борада уларга маслаҳатлар ва услубий ёрдам беради;

– жамоа шартномалари лойиҳаларини экспертиза қилиш ишларида иштирок этади;

– жамоа-шартномавий муносабатларни мониторинг қилишни амалга оширади, жамоа шартномалари ва келишувлари бажарилиши бўйича ахборот тайёрлайди;

– меҳнат муносабатларини жамоа шартномалари орқали тартибга солиш масалалари бўйича аъзо ташкилотларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;

– Кенгаш, Раёсат томонидан бўлим фаолияти йўналишларига оид қабул қилинган қарорлар, бўлим иш режасининг бажарилишини назорат қилади;

– меҳнат бозоридаги аҳволни, аъзо ташкилотларнинг бандлик соҳасидаги фаолиятини ўрганиб боради ва таҳлилий материаллар тайёрлайди;

– Меҳнат бошқармаси, аъзо ташкилотлар билан биргаликда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўланиши масалаларини ўрганиб чиқади ва умумлаштиради;

– меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, устама ва имтиёзлар ўрнатиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;

– меҳнаткашлар учун ижтимоий ҳимоя тизими қўлланилиши устидан мониторингни амалга оширади;

– болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва унинг энг ёмон шаклларига йўл қўймаслик чора-тадбирларини амалга оширишида жамоатчилик назоратида иштирок этади;

– меҳнат бозоридаги аҳволни, аъзо ташкилотларнинг бандлик соҳасидаги фаолиятини ўрганиб боради ва таҳлилий материаллар тайёрлайди;

– аъзо ташкилотларда ходимларнинг тўла бандлиги таъминланиши, яширин ишсизлик ҳолларини таҳлил қилиб боради ва тегишли чоралар кўради, касаначиларни ижтимоий ҳимоя қилиш, корхоналарни қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши сабабли оммавий равишда ишдан озод этилаётган ходимларга моддий мадад чоралари қўлланилиши устидан назорат олиб боради.

– тугатилаётган корхоналар рўйхатидан тармоқларга мансубларини ажратиб олади ва тегишли тармоқ касаба уюшмалари масъул ташкилотчилар ва Республика кенгашлари эътиборига етказади.

– бўлим фаолияти йўналишларига тааллуқли ҳудудий дастурлар бажарилишининг боришини назорат қилади.

– жамоа шартномаларига киритиш учун ёшларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

– ёшлар учун яратилган иш ўринларининг ишончлилиги устидан мониторинг ишларини олиб боради, ушбу масала юзасидан таҳлилий маълумотлар ва таклифлар тайёрлайди;

– фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларига ўз ваколати доирасида тушунтиришлар беради.

Print Friendly, PDF & Email