ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА БЎЛИМИ
– ижтимоий суғурта бюджети даромади ва ҳаражатларининг тўлиқлилигини таъминлайди.
– меҳнаткашлар ва улар фарзандларини соғломлаштиришни ташкил этади ва шу билан боғлиқ сарф-харажатларни маблағ билан таъминлайди;
– меҳнаткашларни санаторий-курортларда соғломлаштириш ва дам олдиришни ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
– вилоят меҳнаткашларининг фарзандларини болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олдиришни ташкил этиш бўйича чора- тадбирлар ишлаб чиқишда қатнашади ва уларни амалга оширишни назорат қилади.
Юқорида кўрсатиб ўтилганларни бажариш мақсадида бўлим:
– бирлашманинг ижтимоий суғурта бюджети лойиҳаларини тузиш ва юқори ташкилотларга тақдим этади;
– ҳар чоракда бюджет бажарилишини бўйича раёсат йиғилишларига маълумотлар, қарор лойиҳаларини тайёрлаш ва ахборот бериш, бюджет бажарилишига оид тахлиллар тайёрлайди;
– бошланғич ташкилотларга чиқиб бюджет маблағларидан фойдаланиш аҳволини текшириш ва амалий ёрдам бериш, вилоят Марказий банки ва бошқа банклар ва уларнинг туман ва шаҳар филиаллари, вилоят солиқ қўмитаси билан ишлайди ва суғурта бадаллари тушумини назорат қилади;
– ҳар йили санатория йўлланмаларининг тармоқлараро тақсимот режасини ишлаб чиқади ва бошланғич ташкилотларга етказади, санатория йўлланмалари бўйича мурожат қилган ва бўлимга юборилган фуқораларни қабул қилиш, тушунтиришлар ва зарур ҳолатларда амалий ёрдам беради;
– ҳар йили шаҳардан ташқари ёзги болалар оромгоҳлари бўйича соғломлаштириш режасини ишлаб чиқади ва болалар оромгоҳлари учун сметалар тузади ва тегишли бошланғич ташкилотларга етказади, ҳўжаликлар балансидаги болалар оромгоҳлари молиявий сметаларини тузишда амалий ёрдам беради;
– жамоа шартномалари бўйича эксперт комиссиялари ишларида қатнашиб, унда меҳнаткашларнинг ижтимоий суғурта ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича киритилган бандларга алоҳида эътибор қаратади;
– вилоят, республикада ўтказиладиган соғломлаштириш масалаларига оид йиғилишларга оператив маълумотлар тайёрлаш, ижтимоий суғурта масалалари низом ва йўриқномалар ишлаб чиқишда таклифлар беради;
Қуйидаги ишларни ва назоратни амалга оширади:
– бошланғич ташкилотларга чиқиб бюджет маблағларидан фойдаланишда соғломлаштиришга оид амалдаги меъёрий ҳужжатларга риоя қилиниши аҳволини текшириш;
– суғурта бадаллари тушуми ва санатория йўлланмалари учун тўланадиган қисман тўловлар бўйича алоҳида аналитик ҳисобот юритиш,
– вилоят бўйича олинган ва тарқатилган йўлланмалар бўйича ойлик, чораклик ва йиллик хисоботлар тузиш, фойдаланилган санатория йўлланмалари учун қисман тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини назорат қилиш;
-болалар оромгоҳларида маблағлар сарфининг мақсадли ва тўғрилигини назорат қилиш, мавсум якунида ҳар бир оромгоҳдан якуний хисоботларни олиш;
-ижтимоий суғурта бюджети бўйича чораклик хисоботларни Ўзбекистон КУФКга белгиланган муддатда топшириш.
-соғломлаштириш масаласига доир келадиган хатлар билан ишлаш зарур ҳолатларда ва ўз вақтида ёзма жавоб бериш, санатория йўлланмалари бўйича мурожат қилган ва бўлимга юборилган фуқораларни қабул қилиш, тушунтиришлар бериш ва зарур ҳолатларда амалий ёрдам бериш;
– санаторий ва бошқа соғломлаштириш муассасаларида меҳнаткашлар, уларнинг оила аъзолари ва болаларига касаба уюшмалари хизматларининг тўла кўрсатилиши, бемор ва даволанувчиларга кўрсатиладиган хизмат сифати.
– касаба уюшмалари фаоллари ўқув- семинарларида қатнашиш ва ижтимоий суғурта бюджети бўйича лекциялар тайёрлаб сўзга чиқиш;