Click to listen highlighted text!

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими

МЕХНАТНИ  МУҲОФАЗА ҚИЛИШ  БЎЛИМИ

Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати – Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши тасарруфидаги ҳамда Кенгашга аъзо ташкилотлар ва улар тасарруфидаги касаба уюшма ташкилотларининг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини текширади ва назорат қилишни амалга оширади.

Хизмат ўз фаолиятини – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Меҳнат-ни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунлар, Меҳнат кодекси, меҳнат муҳофазасига оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, касаба уюшмалари Уставлари, Қурултой қарорлари, Кенгашлар мажлиси ва Раёсат қарорлари, Бирлашма кенгаши Мажлиси ва Раёсат қарорларига ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати тўғрисида Низомга амал қилган ҳолда олиб боради.

Хизмат ўз фаолиятида ҳуқуқни муҳофаза қилиш, меҳнат ва атроф-муҳит муҳофазаси, техника, саноат ва экология хавфсизлиги соҳасида давлат назорати ва текшируви органлари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.

Хизматнинг асосий вазифалари:

– касаба уюшма ташкилотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

 корхона, ташкилот ва муассасаларда, уларнинг идоравий мансублиги, мулк ва ҳўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, меҳнатни муҳофаза қилишнинг қоида ва меъёрларига риоя этилиши устидан жамоат текширувини амалга ошириш ҳамда ходимларнинг меҳнати муҳофаза қилинишига доир ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

 ходимларга хавфсиз меҳнат шароитлари таъминланишига кўмаклашиш, уларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш;

– меҳнат ва атроф-муҳит муҳофазаси, экологик хавфсизликка доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомилаштиришда, ишлаб чиқишда ва келишишда иштирок этиш;

– меҳнат муҳофазасига оид ягона талаблар ишлаб чиқишда иштирок этиш;

– меҳнат муҳофазаси ва шароитлари, атроф-муҳит муҳофазаси ҳолатини ўрганиш ва уларни яхшилаш бўйича таклифлар бериш;

– ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликларига чалиниш сабабларини таҳлил қилиш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиш;

– корхона, ташкилот ва муассасалардаги меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар ва комиссияларга амалий ёрдам кўрсатиш.

Хизмат – юкланган вазифаларни бажариш учун хизмат қуйидаги функцияларни амалга оширади:

– меҳнат ва атроф-муҳит муҳофазасига оид тармоқ, ҳудуд ва давлат дастурларини шакллантиришда, ишлаб чиқаришда жароҳат олганлар ва касб касаллигига чалинганларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

– ҳудудий келишувларига меҳнат ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларидан мажбурий суғурта қилиш масалаларининг киритилишига эришади;

– жамоа шартномалари ва меҳнат муҳофазаси бўйича битимларда назарда тутилган меҳнат муҳофазаси ҳолати ва шароитларини яхшилаш бўйича чора-тадбирларнинг иш берувчилар томонидан бажарилишини назорат қилади;

– касаба уюшмаси аъзоларининг мурожаатларини ўз ваколати доирасида кўриб чиқади;

– янги қурилаётган, қайта қурилаётган ишлаб чиқариш объектлари лойиҳаларини, янги технологиялар, ускуналар, машина ва механизмлар, транспорт воситаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва меъёрлари талабларига мос келишини экспертизадан ўтказишда иштирок этади;

– меҳнат муҳофазаси ва шароитлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича, шунингдек жамоа шартномаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битим чора-тадбирларини шакллантиришда бошланғич касаба уюшма ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатади;

– меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар, комиссияларга ўз фаолиятларини олиб боришларида услубий ва амалий ёрдам кўрсатади;

– оммавий ахборот воситалари орқали ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш, меҳнат муҳофазаси ва шароитларини яхшилаш бўйича илғор тажрибаларни тарғиб қилади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!