Click to listen highlighted text!

ФАРЗАНДЛАРИМИЗ БАХТЛИ ВА ТИНЧ ЯШАШСИН

                 Кейинги пайтларда электрон ОАв орқали тез-тез коллеж талабалари томонидан содир этилаётган нохуш ҳолатлар ҳақида ўқиб қоламиз. Айниқса, куни кеча интернетда тарқалган, коллеж ўқувчисининг онасини ўлдиришга ҳаракат қилиб, пичоқ билан оғир тан жароҳати етказгани ҳақида хабар, барча оналар каби менга ҳам жуда  қаттиқ таъсир қилди. Бу манқуртлар қаердан пайдо бўляпти? Шу сиз билан биз яшаётган жамиятда, сизу бизнинг кўз ўнгимизда туғилиб, вояга етмаяптими? Ўйлаб қоласан: наҳотки қўлига пичоқ олиб ўзгалар, айниқса, ўз онаси  ҳаётини маҳв этишга чоғланаётган шу йигитлар ўз юртдошларимиз бўлса? Ахир бу меҳр-оқибати билан дунёни ўзига қарата олган халқимизга бутунлай ёт-ку. Қотилликдан ҳам тап тортмаётган одамлар қаердаки бор бўлса, шу ерда жамоатчилик, ҳуқуқ-тартибот органлари сусткашликка йўл қўйган, демак. Кейинги пайтларда электрон ОАв орқали тез-тез коллеж талабалари томонидан содир этилаётган нохуш ҳолатлар ҳақида ўқиб қоламиз. Айниқса, куни кеча интернетда тарқалган, коллеж ўқувчисининг онасини ўлдиришга ҳаракат қилиб, пичоқ билан оғир тан жароҳати етказгани ҳақида хабар, барча оналар каби менга ҳам жуда  қаттиқ таъсир қилди. Бу манқуртлар қаердан пайдо бўляпти? Шу сиз билан биз яшаётган жамиятда, сизу бизнинг кўз ўнгимизда туғилиб, вояга етмаяптими? Ўйлаб қоласан: наҳотки қўлига пичоқ олиб ўзгалар, айниқса, ўз онаси  ҳаётини маҳв этишга чоғланаётган шу йигитлар ўз юртдошларимиз бўлса? Ахир бу меҳр-оқибати билан дунёни ўзига қарата олган халқимизга бутунлай ёт-ку. Қотилликдан ҳам тап тортмаётган одамлар қаердаки бор бўлса, шу ерда жамоатчилик, ҳуқуқ-тартибот органлари сусткашликка йўл қўйган, демак.

              Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам оилавий можаролар, қўни-қўшнилар ўртасидаги оддий келишмовчиликлар оғир жиноятларга сабаб бўлаётгани, бунда жойлардаги мутасаддилар шу йўналишда етарлича иш олиб бормаётганини қатъий танқид остига олганди. Бу борада вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят ташкилот, корхона ва муассасаларида, шунингдек, вилоят адлия бошқармасида ҳам тадбир бўлиб ўтди. Ўз навбатида вилоят адлия бошқармаси тизимидаги ҳуқуқшунослар гуруҳи жойларда маҳаллалар, ўқув муассасаларида ҳамкор ташкилотлар –хотин-қизлар қўмиталари, ички ишлар идоралари, прокуратура, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ходимлари билан ҳамкорликда учрашувлар ўтказмоқдалар, аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикаси олиб бормоқдалар.Жойларда содир этилаётган жиноятларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, рўй берган қотилликлар оила-турмуш муносабатлари доирасида, қариндошлар ўртасидаги келишмовчиликларга барҳам берилмаганлиги оқибатида  юзага келган. Янада аянчлиси шундаки, жиноятга қўл ураётганларнинг кўпчилиги ўз иш жойига эга эмас. Гап яна шу одамлар яшайдиган ҳудуд мутасаддилари, маҳалла фаоллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳокимликка бориб тақалмоқда. Чунки ишсизликка чора кўрилганда, ҳар бир одам билан алоҳида иш олиб бориш амалиёти ишлаётган бўлганида,  содир бўлган жиноятлар қарийб 80 фоизга камайиши мумкин эди.

                   Давлатимиз раҳбари ҳам айнан шу мақсадни амалга оширишни, мутасаддиларнинг ҳар бир хонадонга кириб бориб, муаммоларни ечиш устида бош қотиришини талаб қилмоқда. Бу эса жиноятчиликнинг олдини олишдаги энг муҳим омилдир.

                 Жойларда нотинч оилаларни аниқлаш ва уларга тўғри йўл кўрсатиш, ёш оилалар мустаҳкамлигига кўмак бериш ҳам барчамизнинг олдимизда турган долзарб вазифадир. Чунки ажрим бўлаётган аксар оилаларда фарзандлар етим қолмоқда. Тўлиқ бўлмаган оилаларда ўсаётган болалар кўп вақт эътибордан четда қолиб, натижада жиноятчиликка қўл ураётгани сир эмас. Ёки бўлмасам, ота-оналарнинг ҳою ҳавасга берилиб, пул топишнинг кетидан қувиб, фарзандлар тарбиясини фақатгина едириб-ичириш ва яхши кийинтиришдан иборат деб ўйлаб қолаётгани ҳам ёшларимиз учун турмуш қийинчиликларига дош беролмаслигига, натижада яна ажримлар кўпайишига олиб келмоқда. Шу билан биргаликда турли урф-одатларни ўйлаб чиқариш, оилада отанинг ўрни йўқлиги, баъзи оналарнинг ёшлар ҳаётига мунтазам аралашиб, уларнинг ажралиб кетишига сабаб бўлаётганлигидан ҳам  кўз юмиб кета олмаймиз. Буларнинг барчаси жамиятимизнинг маънавий ҳаёти  дарз кетишига олиб келади. Келгусида фарзандларимиз бахтли яшашсин, тинч ва фаровон ҳаёт кечиришсин, десак, айнан шу саблий иллатларга қарши ҳозир курашни бошлашимиз керак.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!