Click to listen highlighted text!

ОРОМГОҲ- КИТОБ ҲАМРОҲ

Шу кунларда сўлим масканлар болаларнинг завқу-шавқига тўла. Соғломлаштириш оромгоҳлари фарзандларнинг мириқиб дам олиши, табиат қўйнида куч тўплаши, шунингдек, фойдали машғулот ва янги қизиқишлар билан танишиш имконини беради.
Сирдарё вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан Жиззах вилоятида жойлашган “Зомин болалар оромгоҳи”да дам олувчилар учун китоблар кўргазмаси доимий равишда ташкил этилаётир.Ушбу кўргазмада болалар ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара адабиётлари ўрин олган.
Навбатдаги тадбирда “КИтоб ўқишга одатланайлик”, “Танланг ва сўзланг”, “Ўқишдан тўхтаманг” номларида қизиқарли ўйин беллашуви ўтказилди. Ушбу шартларни бажариш давомида севимли эртак қаҳрамонлари, ўқилган адабиётлар ёдга олинди. Кутубхона бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Дилноза Эргашева ва маданий-маърифий ва ёшлар билан ишлаш сектори мудири Сурайё Эрмановалар фаол иштирокчиларга ташаккурнома ва китоблар улашди.

Хуршида МАМАТҚУЛОВА,
Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилоят
Ахборот-кутубхона маркази
Абономент сектори мудири
(О.Мамадалиева уюштирди)

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!