Click to listen highlighted text!

ЁШЛАР САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШ.

Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг 2016 йилда ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури асосида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан вилоят Адлия бошқармаси ҳамда вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган ёш ходимларнинг меҳнат қонунчилигига доир билимларини оширишга қаратилган давра суҳбатларини ўтказиб бориш юзасидан 2016 йил учун қўшма режа жадвал ишлаб чиқилган.

Тасдиқланган режа жадвалга асосан, 2016 йилнинг 19 феврал куни “Барака текс” номли МЧЖ шаклидаги хорижий корхонада меҳнат қонунчилигига доир масалаларда семинар йиғилиши ўтказилди.

Мазкур семинарда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш, Юридик бўлимлари ҳамда Ёшлар Кенгаши масъул ходимлари, шунингдек, вилоят Адлия бошқармаси ҳамда вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасидан вакиллар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Семинарда Ўзбекистон Республикасида ёшлар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари, Ҳалқаро Меҳнат ташкилоти Конвенциялари, Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигининг асосий меъёрлари, жамоа шартномалари ва улар орқали белгилаб қўйиладиган ёшларнинг меҳнат ҳуқуқлари, меҳнатни муҳофаза қилишга оид ҳуқуқий норматив хужжатлар мазмуни ва шу каби мавзуларда батафсил маърузалар қилинди.

Семинарда корхонанинг ходимлари тўлиқ иштирок этишди,  семинар жараёнида иштирокчи ёшларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ишлаб чиқилган буклет шаклидаги эслатмалар тарқатилди.

Тадбир сўнгида сўз олган  корхона ишчи-ходимлари  семинар уларда катта таассурот қолдирганлиги, бундай семинарлар мунтазам ўтказиб борилиши юзасидан таклифлар билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!