Click to listen highlighted text!

КАСАБА УЮШМАЛАРИ СОҒЛОМ ТУРМУШ САРИ

Сирдарё вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 11 январдаги “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида”ги 3-9 “с” сонли қарори асосида яқинда Мирзаобод туманидаги Наврўз шаҳарчасида жойлашган Мирзаобод ижтимоий иқтисодий касб-ҳунар коллежи спорт залида “Соғлом оила” шиори остида Республика оилавий спорт мусобақаларининг тармоқлараро 2-босқичи ўтказилиб, ушбу спорт мусобақасида  тармоқларга тегишли корхона, ташкилот ва муассасалардан 8 та оила иштирок этишди.

Ушбу спорт мусобақасида оила таркибида ота, она ва 8-12 ёшгача бўлган ўғил боладан иборат оилалар орасидан Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасидан  32-умумтаълим мактаби  ўқитувчиси Равшан Сиддиқов оиласи 1–ўринни, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Мирзаобод туман Кенгаши тизимидаги туман хокимлиги жамоасидан Бахтиёр Шодмонқулов оиласи 2-ўринни, Соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгашидан «Наврўз» ҚВП ишчиси Бахтиёр Юсупов оиласи 3-ўринларни эгаллашди. Оила таркибида ота, она ва 8-12 ёшгача бўлган қиз боладан иборат оилалардан Соғиқни салаш муассасалари касаба уюшмаси  тизимидаги туман Болалар шифохонаси жамоасидан Хайрулла Маматов оиласи 1-ўринни, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасидан 8-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Матлуба Шайзақова  оиласи 2-ўринни ва Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасидан туман хокимияти ишчиси Маҳмуд Аманов  оиласи 3-ўринларни эгаллашди. Ғолиблар тармоқ касаба уюшмалари кенгашлари томонидан қимматбахо совғалар билан тақдирландилар. 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!