Click to listen highlighted text!

Гендерга аудитга оид семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2026 йил 3 июндаги № СА-17/700-сонли хатига асосан жойларда Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2022 йил 15-декабрдаги ЎРҚ-809-сон қонунига асосан давлат органлари ва ташкилотларида жамоатчилик назорати доирасида Гендерга оид аудит ўтказиш белгиланган. Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссияси Мажлисининг 2025 йил 26 майдаги № 14-сонли Ваённомаси билан тасдиқланган уч йиллик режа ҳамда гендерга оид аудитни ўтказиш услубиятига асосан жорий йилнинг 2-чорагида Мудофаа вазирлиги ва унинг тизимларида гендерга оид аудитни ўтказиш ишлари белгиланган. Шунга кўра ЎКУФнинг Сирдарё вилоят Кенгаши, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши вакиллари билан биргаликда Сирдарё вилоят Мудофаа бошқармаси ва унинг тизимларида Гендерга оид аудит ўтказиш масалалари бўйича семинар ўтказилди ва жойларда гендерга оид аудит ўтказилиши бошланди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!