Click to listen highlighted text!

САРҲИСОБ

Сирдарё вилоят божхона бошқармасида божхона бошқармасининг 2015-2018 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2015 йилда бажарилиши юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жамоа шартномалари бажарилишини назорат қилиш бўйича икки томонлама комиссия  раиси Ж.Хатамов ҳамда божхона бошқармаси касаба уюшма қўмитаси раиси М.Тожиевнинг ҳисоботлари тингланди.

Вилоят божхона бошқармасида Меҳнат Қонунчилигига асосланган ҳолда тузилган жамоа шартномаси, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда  меҳнат  шароитларини яхшилаш вазифаларини амалга оширишда муҳим ҳужжатлардан бири бўлиб ҳисобланади.

Ўтган  йилда, жамоа шартномасини бажариш борасида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, минимал ижтимоий-иқтисодий кафолатларни таъминлаш, ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини юритиш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни тарғиб қилиш, оммалаштириш, ходимларининг саломатлигини ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш ҳамда ходимларни иш билан бандлигини таъминлаш каби устувор йўналишларга амал қилинди.

Бугунги кунда бошқармада энг асосий масалалардан бири ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳисобланади. Бўлим ва касаба уюшма қўмитаси  томонидан иш ҳақларининг ўз вақтида тўланишига доир чора-тадбирлари кўрилганлиги сабабли, 2015 йилда ходимларга иш ҳақлари, нафақалар ўз вақтида берилди.

Йил давомида 27 нафар бошқарма ходимларга жамоа шартномаси  орқали меҳнат таътиллари учун қўшимча маблағ, моддий ёрдам  пули, мукофотлар, қишга ғамлаб олиш учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун  маблағ ажратилди.

Касаба уюшма қўмитаси бюджети ҳисобидан 2015 йилда 2 нафар ходимимиз Рахимова Раъно ва Эгамбердиева Барнога “Оқтош” санаториясига соғлиғини тиклаб келиши учун йўлланма олиб берилди. Жами жамоа шартномаси орқали сарфланган маблағлар   ҳар бир ходим учун ўтган йилдагига қараганда 15% га кўпайганлиги қайд этилди.

Бошқармада касаба уюшма қўмитаси томонидан: жамоа шартноманинг бандларининг назорат қилиш юзасидан мунтазам равишда тегишли ишлар олиб  борилди.

Бошқармада 2015 йилда ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида Бошқармада турли хил сухбатлар, учрашувлар, шунингдек,  тармоқ касаба уюшма Гулистон шаҳар кенгаши томонидан меҳнат қонунчилиги, меҳнатни мухофаза қилиш ишлари, ходимларни ижтимоий иқтисодий ҳимоя қилиш ишларига оид  йиғилишлар ташкил этилди. 

Бошқармада “Меҳнатни мухофаза қилиш ишларини ташкил этиш тўғрисида Низом”, “Меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассиси тўғрисида Низом” ҳамда “Йўриқномаларни ишлаб чиқиш ва ходимларни йўриқномалардан ўтказиш ҳамда ўқитиш бўйича Низом”лари асосида тегишли ишлар олиб борилмоқда.

 Бошқарма ходимларининг меҳнатини муҳофаза қилиш, уларга соғлом, хавф-хатарсиз иш шароитлари яратиш, бахтсиз ҳодисалар ва касб касаллигини олдини олиш – касаба уюшмасининг доимий назоратида бўлиб келмоқда. Уларга соғлом, хавф-хатарсиз меҳнат  шароитлари яратишга эътибор кучайтирилмокда. 

2015 йилда бошқарма бўйича иш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисалар қайд этилмади. 2015 йилнинг ёзги мавсумида, болалар соғломлаштириш оромгоҳларида  бошқарма ходимларнинг 5 нафар фарзандлари дам олдирилди. 

2015 йилда “Кексаларни эъзозлаш йили” тадбирларига асосан иш берувчи ва касаба уюшмаси томонидан биргаликда 3 маротаба спорт мусобақалари ташкил этилди, уларга 20 нафар бошқарма ходимлари жалб қилинди.

2016 йил – «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастурига асосан меҳнат жамоамизнинг ўз ҳаракат дастуримизни тузамиз ва ушбу дастур доирасида ўтган йилда амалга оширган хайрли ишларимизни давом эттирамиз.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!