Click to listen highlighted text!

ПАХТА ТЕРИМЧИЛАРИ ШАРОИТЛАРИ НАЗОРАТДА.

2020 йил пахта терими даврида “Гулистон-экстракт-ёғ” АЖ томонидан Сурхондарё вилояти Узун туманидан 154 нафар пахта терими учун Оқолтин туманидаги фермер хўжаликларига теримчилар олиб келинган.
Пахта теримида қатнашадиган ушбу теримчилар Оқолтин туманидаги “Обод” МФЙ худудидаги фаолият кўрсатмаётган собиқ “Шодлик” МТМ биносига жойлаштирилган.
Ўзбекистон Республикасида Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик бўйича Миллий мониторинг Сирдарё вилояти бўйича гуруҳи томонидан ушбу ҳашарчилар шароити ўрганилиб, аниқланган камчиликларини бартараф этилиши учун ЎКУФК Меҳнат инспекциясининг Сирдарё вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ ва теҳник инспекторларига берилган.
Инспекторлар томонидан маълумотномада кўрсатилган камчиликлар бўйича ўрганиш ўтказилди ва “Гулистон-экстракт-ёғ” АЖ раҳбари номига кўрсатма берилди.
Аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилиши учун Оқолтин тумани, “Обод” МФЙ худудидаги “Шодлик” МТМ жойлашган жойга борилди.
Ўрганишда ҳақиқатдан камчиликлар мавжудлиги исботланди. Ушбу камчиликлар барчаси жойида бартараф этилди ва Сурхондарё вилояти, Узун туманидан пахта териш учун келган ҳашарчилар билан “Порлоқ қутб Юлдузи” фермер хўжалиги далаларида суҳбат ўтказилди.
Шу билан биргаликда 12-14 октябр кунлари терилган пахта терими пулларини олмаганликлари аниқланиб, жойида тегишли раҳбарларга телефон орқали мулоқатга киришилди ва 15 286 000 (ўн беш миллион икки юз саксон олти минг) сўм пахта пуллари теримчиларга тарқатилди.

Шириной УМАРАЛИЕВА, Абдукамол ХАКИМОВ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
Меҳнат инспекциясининг Сирдарё вилояти бўйича
меҳнат ҳуқуқ ҳамда техник инспекторлари

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!