Click to listen highlighted text!

14-ЯНВАРЬ – ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИГА БАҒИШЛАНДИ

          Шу кунларда 14  январь -Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 25 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, шунингдек, меҳнаткашлар ва ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, Ватан ҳимоясини таъминлашдек муқаддас бурч, мамлакатимиздаги тинч ва осуда ҳаёт қадрининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон     Республикаси Президентининг 2016 йил 20 декабрдаги Р-4766-сон Фармойишини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Раёсати  ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши қарори ижроси юзасидан ҳамда  қарорлар иловасига  мувофиқ тасдиқланган  касаба уюшмаларининг  Ватан ҳимоячилари куни байрамига бағишлаб амалга ошириладиган “Ўзбекистон – мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз!” шиори остидаги тадбирлар режасига кўра жойларда турли маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ва маънавият соатлари бўлиб ўтмоқда.

          Худди шундай учрашув Мирзаобод туманидаги Н-ҳарбий қисмда  бўлиб ўтди.

          Тадбирни қисм командирининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Махсумхон Рустамов олиб борди. Маърузачилар – вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими масъул ходими Зебо Ҳайдарова ва Гулистон Давлат университети катта ўқитувчиси, шоир Йўлдош Карим ўз чиқишларида Ўзбекистон Қуролли Кучларининг бугунги кунда ҳудудда тинчлик ва хавфсизликни сақлаш борасидаги ўрни ва аҳамияти, 25 йил ичида ўзбек армиясининг МДҲ давлатлари қуролли кучлари ўртасида энг замонавий ва кучли армияси деб тан олинганлиги, бугунги кунда ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган шароитлар ҳақида сўзлаб бердилар ва тадбир иштирокчиларини янги, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили  ҳамда яқинлашиб келаётган 14 январь –Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 25 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан табрикладилар. Ҳарбий хизматчиларга касаба уюшмаларининг совғалари –бадиий китоблар улашилди. Шоир Йўлдош Карим Ватан ва муҳаббат ҳақидаги шеърларини ўқиб берди. Учрашув сўнггида   ҳарбий қисм касаба уюшма қўмитаси раиси Шуҳрат Қорақулов меҳмонларга ҳарбий қисм раҳбарияти ва иштирокчилар номидан ташаккур айтди.

          -Албатта, бу маънавият соати юртимизда эълон қилинган  “Ватанпарварлик ойлиги”нинг энг қизиқарли тадбирларидан бири бўлди, – дейди ҳарбий қисм касаба уюшма қўмитаси раиси Шуҳрат Қорақулов. – Ҳали олдинда бизни ёшлар ва меҳнат жамоалари, санъаткорлар билан учрашувлар кутмоқда. Биз, ҳарбийларга бўлган бундай эътибор масъулиятли вазифамизни юксак савияда адо этишимиз учун катта аҳамиятга эга.

 

ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!