Click to listen highlighted text!

ПРЕЗИДЕНТГА ТАШАККУРНОМА

                       Ҳурматли Шавкат Миромонович!

            Сизнинг кам таъминланган оилаларга бўлган ғамхўрлигингиз туфайли юртимизда савобли ишлар амалга ошириляпти. Ана шулар қаторида менинг Гулистон шаҳри “Обод юрт” маҳалласидаги кўп қаватли уйда жойлашган, ёнғиндан кейин авария ҳолатида бўлган 2-хонали квартирам чиройли таъмирлаб берилди.
Вилоят касаба уюшмалари ва ҳамкор ташкилотлар, қурувчилар бригадасига кўпдан-кўп раҳмат! Квартирамнинг эшик ва дераза ромлари алмаштирилди, янги ойна қўйилди, полга линолеумлар қопланиб, санитария тармоғи буткул янгилаб берилди.
Ёнғиндан кейин харобага айланиб қолган квартирамда қандай ҳаёт кечиришга ҳайрон эдим, Сизнинг ташаббусингиз билан бошланган савоб ишлари туфайли ҳомий ташкилотлар бир зумда муаммонинг ечимини топиб, хароба кулбамни чиройли, замонавий квартирага айлантириб беришди.
Ҳурматли Президентим, ғамхўрлигингиз учун Сизга каттадан катта раҳмат, қурувчиларга ҳам раҳмат! Дунё тургунча туринг деб

         Вадим Копылев,
Гулистон шаҳри

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!