СИРДАРЁДА ҲАВАСКОРЛАР ВА СПОРТЧИЛАР ЎРТАСИДА “МЕН ҒОЛИБ” ОММАВИЙ ЮГУРИШ МУСОБАҚАСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Гулистон шаҳрида ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай жорий йилнинг 10 май куни эрта тонгдан Гулистон шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, спортчилар ҳамда ҳаваскор ёшлар иштирокида “Мен ғолиб” шиори остида оммавий югуриш мусобақаси юқори савияда ташкил этилди.
Югуриш баҳслари Гулистон шаҳридаги “Истироҳат боғи” асосий кириш қисми ҳудудидан старт олди. Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан мутасаддилар иштирокчиларга омад ва зафар тилаб, бундай спорт тадбирлари ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидладилар.
Ушбу тадбирда 200 нафардан ортиқ ёшлар югуриш марафонида фаол иштирок этишди.
Югуриш марафони якунлари бўйича ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида финиш чизиғига Гулистон Давлат педагогика институтининг 3-курс талабаси, Касаба уюшма степианти, болаликдан ногирон Холтўраева Моҳинур биринчилардан бўлиб етиб келди ва фаҳрли 1-ўринни эгаллади.
Холтўраева Моҳинур билан суҳбатда у бугунги ташкиил этилган марафон тадбири кўтаринки руҳда ўтганлигини, у бундан жуда мамнунлигини билдириб тадбир ташкилотчиларига ўзининг миннадорчилигини изхор этди.
Тадбир якунида спорт тадбирида фаол иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этган ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан, медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан муносиб тақдирландилар.
ЎКУФ Сирдарё вилоят Кенгаши
Маданий-маърифий ва спорт ишлари
Бўлими мудири Э.Ахмедов

