Click to listen highlighted text!

ДАСТЛАБКИ ИЛИҚ ТААССУРОТ

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Сардоба туман Кенгаши томонидан бир қатор хайрли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида тармоқда меҳнат қилиб келаётган, кам таъминланган кўп болали, ижтимоий ҳимояга муҳтож касаба уюшма аъзоларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ишчи-ходимларнинг 15 нафар фарзандлари учун 16 турдаги зарурий ўқув қуроллари олиб берилди.
Шунингдек, ўғил-қизларга санитария-гигиена талаблари, соғлом турмуш тарзи, атроф-муҳит, жамоат уйлари, мактаб, синф хоналари, шахсий буюм, кийим-кечакларини тоза-озода тутиш қоидалари ҳақида тушунчалар берилиб, турли юқумли касалликлар тўғрисида болаларга маълумот сингдирилди.
Ушбу хайрли иш бошланаётган янги ўқув йили олдидан болажонларни рағбатлантиришга, айни пайтдаги пандемия шароитида ходимларни қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан эътиборли ҳисобланади.
Мактаб ўқувчилари бугун касаба уюшмаси ташкилоти тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлмаслиги мумкин. Бироқ, ушбу хайрли иш болажонларда фаолиятимиз ташкилоти ҳақида дастлабки илиқ таассуротга сабаб бўлди.

Ҳабибулла ЎРОЗБОЕВ,
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Сардоба туман кенгаши раиси
(О.Мамадалиева уюштирди)

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!