Click to listen highlighted text!

МУНОСИБЛАР УЧУН САЁҲАТ

Мамлакатимизнинг бой тарихи ва маданияти тимсоли бўлган қадимий ва навқирон шаҳарларимизга саёҳатлар давомида ўтмиш билан чуқурроқ танишиш имконияти пайдо бўлади. Бу борада касаба уюшмалари томонидан ташкил қилинаётган саёҳатлар айни муддао бўлаётир.
Яқинда агросаноат тармоғида кўп йиллар меҳнат қилган, соҳанинг фидойилари бўлган 54 нафар тармоқ аъзолари Урганч, Хива шаҳарларига саёҳат қилишди.
– Соҳа иши тиғизлиги, кўпинча, йилнинг саёҳатга мос бўлган ойларида иш кўпайганидан бундай катта гуруҳ билан зиёрат қилишнинг имкони бўлмайди, – дейди Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси касабақўм раиси Сайдинисо Каримова. –Аввалига, “уч кун кўплик қилмасмикин”, деб ўйлагандим. Саёҳат завқи, бетакрор шаҳар билан танишишга бу фурсат айни қулайлигини англадим.
– Саёҳат давомида эртакнамо Ичанқалъа тамошасида бўлдик. Барча қулайликлар эга бўлган “Хоrazm palace” меҳмонхонасида хордиқ чиқардик, -дейди тармоқнинг Сирдарё туман кенгаши раиси Баҳримурод Исаев. – Сафардан руҳан тетилдик, маънавий озуқа олдик. Ўйлайманки, хушнуд онлар бир умрга ёдда қолади.

Шавкат ЖАББОРОВ,
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси
Сирдарё вилояти масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!