Click to listen highlighted text!

КОЛЛЕЖ БИТИРУВЧИЛАРИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VII Қурултойида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ҳар бир туман, шаҳарда хизмат кўрсатиш ва сервис шахобчалари, корхоналар ташкил этиш, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти орқали коллеж битирувчилари учун 25 тадан иш ўринлари яратиш таклифи қўллаб-қувватланган эди. Бугунги кунда ушбу таклиф юзасидан қабул қилинган Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг 2016 йил 22 январдаги 1-2–сонли, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 5 февралдаги 2-4-сонли, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг   2016 йил 29 январдаги №3-2-сонли қарорлари ижросини таъминлаш  долзарб масалага айланган.

Яқинда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси  Гулистон шаҳар Кенгаши кўмагида Гулистон шаҳридаги  “Баҳор” маҳалласи Тошкент кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Н.Худойбердиева томонидан  “Наврўз текстил” оилавий корхонаси  ташкил этилди. Оилавий корхонада    республика рассомлик коллежи битирувчиси Улуғбек Тўхтаназаров ва Гулистон педагогика коллежи битирувчиси Мадинабону Имомназарова учун  янги иш ўрни яратилди. Оилавий корхона тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сервис соҳасида фаолият кўрсатмоқда. Коллеж битирувчиларига янги  меҳнат дафтарчаси очилиб, тантанали равишда топширилди.

 

А.Мамарасулов                           Масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!