Click to listen highlighted text!

ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК

Вилоят давлат санитария-эпидемиология назорат марказининг 2018 йил 6 февралдаги 05-6/173-сонли хатига асосан 2018 йил 8 феврал куни ДСЭНМ да меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш қонунларини тарғиботи юзасидан семинар ўтказилиши режалаштирилиб, унга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимлари ходимлари ҳамда соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси таклиф этилган.
Режадаги семинар белгиланган вақтда ўтказилди ва семинарда ДСЭНМ шаҳар, туманлардан 35 нафардан ортиқ ходимлар иштирок этгани ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунлари ва бошқа Қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳақида таклиф этилган ходимлар томонидан тўлиқ тушунчалар берилди.
Семинар савол жавобларга бой тарзда қатта қизиқиш билан ўтказилди. Ходимлар қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан қонуний тушунчалар берилди.
Юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!