Click to listen highlighted text!

МУРОЖААТЛАР БЎЙИЧА САЙЁР ҚАБУЛ

Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва вилоят халқ таълими бошқармаси билан биргаликда Ховос тумани 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунини жойларда ижроси юзасидан “Сайёр қабуллар куни” тадбири бўлиб ўтди.

s02

Тадбирга халк таълими вазири ўринбосари Д.Кенжаев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ж.Расуловлар таклиф этилди.

Тадбирни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева олиб борди ва ушбу тадбир биринчи бор вилоят марказида эмас, балки кўчма тарзда Ховос туманида бўлиб ўтаётганлигини таъкидлади.

s03

Шунингдек ушбу тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси ходимлари, туман молия бўлими ходимлари, барча туман халқ таълими муассасалари раҳбарлари, ота-оналар, маҳалла фаоллари, соғлиқни сақлаш ва давлат муассасаларидан  жами 250 дан ортиқ ходимлар қатнашдилар.

Тадбирда қатнашаётган мутахассислар юқоридаги қонун моҳияти ва аҳамияти, уларнинг жойлардаги ижроси юзасидан батафсил тушунчалар бердилир.

ss004

Тадбир жуда сермазмун ва эътиборли тарзда ўтди.

Тадбир якунида ходимларни қизиқтирган саволларга мутасадди ходимлар томонидан тўлиқ тушунтириш ва жавоблар берилди.

Иштирокчи ходимлар шундай тадбирларни тез-тез ўтказилиб турилиши таклифини бердилар.

                 Юридик бўлими мудири  Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!