Click to listen highlighted text!

БАЙРАМЛАР МУНОСИБ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида бу йилги баҳорий байрамлар -8 март ва Наврўз байрамига алоҳида тайёргарлик кўрилиб, ҳар йилгидан-да ўзгача шукуҳ билан нишонланмоқда.

Бундай тадбирлар Сирдарё вилоятида ҳам март ойининг илк кунлариданоқ бошланиб кетган. Тармоқларга тегишли ташкилот, корхона ва муассасалар меҳнат жамоалари 8 март-Халқаро хотин-қизлар куни  байрамини муносиб қарши олдилар. Эндиликда ушбу жамоаларда Наврўз байрамига тайёргарлик қизғин бормоқда.

Хусусан, Гулистон тумани тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси ҳам 8 март Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишлаб қатор тадбирлар ўтказди.

– Хусусан, 2 март куни бирлашмада фаолият юритаётган, кўп йиллар ишлаб, нафақага чиққан ходимлардан 56 нафар фаол аёл Самарқанд шаҳрига саёҳатга олиб борилди, – дейди бошланғич касаба ташкилоти раиси Раҳматилла Эгамбердиев. –  Бундай саёҳат  Наврўз байрами арафасида ҳам вилоят бўйича ташкил этилиб, бизнинг меҳнат жамоамиздан энг фаол икки нафар ходимга бепул йўлланма олиб берилди.

8 Март байрами арафасида туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси ҳомийлигида  «Ҳамшира-2016» кўрик-танлови ўтказилди. Ушбу танловда ғолиб чиққан, фахрли 1-2-3 ўринларни эгаллаган ҳамшира қизлар ва тўрт нафар номинация ғолиблари касаба уюшма дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

– Наврўз байрами арафасида касаба уюшма ташкилотимиз меҳнат жамоамизнинг ҳашарига бош-қош бўлади, ҳамда жамоа учун байрам тадбирини ҳам уюштиришни режалаштирганмиз, – дейди Р.Эгамбердиев. – Ҳашар куни ҳар бир ходим 25 тадан мевали ва манзарали  кўчат экиши кўзда тутилган. Шунингдек, байрам тадбирига туман тиббиёт бирлашмаси тизимида меҳнат қилган, ҳозирда кексалик гаштини сураётган ҳамкасбларимизни ҳам таклиф этамиз, эҳтиёжманд оилалардан бўлган ходимларимизга моддий ёрдам ҳам ажратилади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!