Click to listen highlighted text!

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРАФДОРИМИЗ!

Касаба уюшмалари томонидан корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига қизиқишини ошириш борасида мунтазам иш олиб борилмоқда.

 «Соғлом она ва бола йили»нинг илк кунлариданоқ касаба уюшмалари тизимида  «Соғлом оила» республика спартакиадасининг дастлабки босқичларига старт берилган эди. Уч босқичда ўтказилган спорт мусобақалари якунига кўра Гулистон шаҳридаги муҳташам «Алпомиш» спорт мажмуасида вилоят босқичи ўтказилди. Байрамга айланиб кетган спорт тадбирида тармоқлараро туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган, 13 та ўғил фарзандли ҳамда 13 та қиз фарзандли оилавий жамоалар иштирок этдилар.

 

– Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг«Соғлом она ва бола йили» дастури ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг иш режасига асосан ўтказилган спорт тадбирида 6 та тармоқ вакиллари қатнашдилар, – дейди бирлашма маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Хайрулла Аминов. –Етти нафар малакали ҳакамлар ҳайъати ҳаваскор спортчиларнинг мусобақа низомига кўра шартларни бажаришларини баҳолаб бордилар.

Қизиқарли кечган баҳсларда ўғил фарзандли оилалардан, Таълим, фан ва маданият ходимлари Гулистон шафар Кенгаши вакиллари – Ҳамза ва Малика Шайжигитовлар ўғиллари Суннатбек билан, қиз фарзандли оилавий жамоалардан, Ширин шафар тиббиёт бирлашмаси жамоаси – Бахтиёр ва Саодат Алимовлар қизлари Чарос билан фахрли биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлдилар.

– Авваломбор, шундай ажойиб спорт байрами ташкил этган касаба уюшмаларига минг бора раҳмат, – дейди ҳаяжонланиб Бахтиёр Алимов. –Бундай тадбирлар нафақат соғлом турмуш тарзини тарғиб этади, балки оилаларнинг аҳил ва иноқликларини мустаҳкамлайди.

Шуни ҳам айтиш жоизки, ҳар еттита шарт бўйича  барча туман ва шаҳарлар оилавий жамоалари  фаол қатнашдилар. Вилоятнинг энг олис тумани – Сардоба туманидан ташриф буюрган, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси жамоаси – Шуҳрат ва Саодат Бекмуродовлар қизлари Моҳидил билан кучлилар ичида ўз кучларини синаб кўрдилар ва фахрли иккинчи ўринга муносиб деб топилдилар. Ўғил фарзандли оилалар ўртасида иккинчи ўрин Оқолтин туманили Равшанбек ва Суйдихон Сидиқов ҳамда уларнинг фарзанди Асадбекка насиб этди.

Учинчи ўринларни Ховос  туманилик Олимовлар ҳамда Гулистон туманили Ҳақназаровлар оилалари  эгалладилар.  Фаол иштирок этган оилавий жамоаларга  8 та номинация бўйича фахрий ёрлиқлар ва  қимматбаҳо совғалар топширилди. Спорт мусобақаларида жамоа таркибида ҳаракат қилиб, ота-оналарини ғалаба сари ундаб турган кичик қаҳрамонларга алоҳида совғалар тақдим этилди.

– Касаба уюшмалари томонидан ташкил этиладиган ҳар бир тадбирда фаол  қатнашаман, айниқса, оилавий спорт мусобақалари бизга жуда ёқади, – дейди Алоқа ходимлари касаба уюшмаси вакили, «Ўзбекистон почтаси» АЖ Сирдарё филиали ишчиси Тоҳир Қосимов. – Мана бугунги тадбирда ҳам иштирок этиб, «Ғалабага бўлган ишончи юксак оила» номинациясига сазовор бўлдик. Ташкилотчиларга мингданминг раҳмат.

Ғолиб оилавий жамоалар энди «Соғлом оила» спорт мусоабқаларининг республика  босқичига тайёргарлик кўрадилар. Биз уларга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!