Click to listen highlighted text!

БАНК ХОДИМЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Гулистон шаҳар давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси кенгаши  томонидан АТ «Халқ банки»нинг вилоят ҳамда барча туман ва шаҳар  филиаллари касаба уюшма фаоллари иштирокида меҳнаткашлар ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш, меҳнат қонунчилигига риоя этиш ва унда касаба уюшмаларининг роли, шунингдек, жамоа шартномаларини тузишда касаба уюшмаларининг вазифалари, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси “Одам савдосига қарши кураш тўғрисида”ги қонунларининг моҳияти ва аҳамияти  мавзуларида  ўқув-семинар ўтказилди.

Семинарда Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ижтимоий суғурта бўлими мудири Раҳматилла Султонов ва  бирлашма юридик бўлими мудири Шириной Умаралиевалар  иштирок этиб, юқоридаги мавзулар юзасидан кенг тушунчалар бердилар ҳамда қатнашчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб бердилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!