Click to listen highlighted text!

«Соғлом танда-сифатли таълим» шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди.

Гулистон шахрида 2024 йил 20 апрел куни “Соғлом танда-сифатли таълим” шиори остида касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақасида шахримизнинг 4 та сектори ҳудудида жойлашган 20 та умумий ўрта таълим мактабларида ишловчи 380 нафар ўқитувчи-ходимлар спортнинг бешта тури бўйича спортнинг минифутбол (эркаклар), волейбол (аёллар), стол тенниси (эркак ва аёллар), шахмат (эркак ва аёллар) ва шашка (эркак ва аёллар) турларидан беллашдилар.
Тадбирнинг очилиш маросимида Гулистон шахар мактабгача ва мактаб таълими бўлими вакили И.Турдибоева, Гулистон шахар болалар-ўсмирлар спорт мактаби директор ўринбосари Х.Байзаков, БЎСМ оммавий тадбирлар буйича методисти А.Шомуродов, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шахар бўлинмаси Кенгаши раиси Ф.Таштанов ва мутасадди раҳбарлар иштирок этишиб, мусобақа қатнашчиларига омад тилашди.
Мусобақа якунида спортнинг 5 та тури бўйича 4 та секторлардан 1,2,3-ўринлар ғолиблари аникланди.
1-сектор бўйича
Спортнинг Мини футбол тури бўйича 6-мактаб жамоаси мутлақ ғолибликни қўлга киритган бўлса, волейбол тури бўйича 15-мактаб жамоасига насиб этди. Эркаклар ўртасида шахмат бўйича 17-мактаб ўқитувчиси Ибрагимов Рустам, шашка тури бўйича 15-мактаб ўқитувчиси Бобоев Қодир, стол тенниси бўйича 6-мактаб ўқитувчиси Келдашев Ғайратлар ҳудуд ғолиби бўлишди, аёллар ўртасида Шахмат туридан 15-мактаб ўқитувчиси Абдурахмонова Азиза, шашка туридан 15-мактаб ўқитувчиси Мирзаахмедова Гавҳар, стол тенниси бўйича 15-мактаб ўқитувчиси Абляева Решиделар ғолиб бўлишди.
2-сектор бўйича
Спортнинг Мини футбол тури бўйича 2-мактаб жамоаси мутлақ ғолибликни қўлга киритган бўлса, волейбол тури бўйича 16-мактаб жамоасига насиб этди. Эркаклар ўртасида шахмат ва шашка бўйича 2-мактаб ўқитувчилари Асатуллаев Сайфуллоҳ, Алланазаров Шерзод, стол тенниси бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиси Шерматов Исломлар ҳудуд ғолиби бўлишди. Аёллар ўртасида Шахмат туридан 18-мактаб ўқитувчиси Г.Хайдарова, шашка тури бўйича 12-мактаб ўқитувчиси Маматқулова Сурайё, стол тенниси туридан 12-мактаб ўқитувчиси Абдусатторова Шахнозалар сектор ғолиби бўлишди.
3-сектор бўйича
Спортнинг Мини футбол тури бўйича 8-мактаб жамоаси мутлақ ғолибликни қўлга киритган бўлса, волейбол тури бўйича 9-мактаб жамоасига насиб этди. Эркаклар ўртасида шахмат ва шашка бўйича 9-мактаб ўқитувчилари А.Абдувасилов, Бердиқулов Алишер, стол тенниси бўйича 7-мактаб ўқитувчиси Холиқбердиев Алиёрлар ҳудуд ғолиби бўлишди, аёллар ўртасида Шахмат туридан 5-мактаб ўқитувчиси Маматқулова Матлуба, шашка туридан 9-мактаб ўқитувчиси Ортикова Замира, стол тенниси бўйича 5-мактаб ўқитувчиси Ғаниева Насибалар ғолиб бўлишди.
4-сектор бўйича
Спортнинг Мини футбол ва волейбол тури бўйича 1-мактаб жамоаси мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Эркаклар ўртасида шахмат бўйича 13-мактаб ўқитувчиси Ш.Эргашев, шашка тури бўйича 1-мактаб ўқитувчиси Махмирзаев Рамил, стол тенниси бўйича 14-мактаб ўқитувчиси Низомов Азизлар ҳудуд ғолиби бўлган бўлса, аёллар ўртасида Шахмат туридан 10-мактаб ўқитувчиси Жамолова Шахноза, шашка ва стол тенниси туридан 13-мактаб ўқитувчилари Х.Мамадалиева, Махмудова Сурайёлар ғолиб деб топилди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!