Click to listen highlighted text!

ТАЪЛИМ ФИДОИЙЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

       Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида ўқитувчи ва мураббийлар, таълим фидоийлари иштирокида анжуман ва маънавият соати тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Сирдарё вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Абдурахмонов, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг Сирдарё вилоят бўйича масъул ташкилотчиси А.Мамарасуловлар иштирок этдилар ва бугунги кундаги ижтимоий-иқтисодий, спорт ва маданий соҳада қўлга киритаётган ютуқлар, таълим тизимида олиб бораётган туб ислоҳотлар самараси ҳақида гапиришди.
Шунингдек, Гулистон шаҳар халқ таълими тизимида 2017-2018 ўқув йилида эришилган натижалар, “Билимлар беллашуви”да шаҳримизнинг Республикада қайд этган ўринлари сарҳисоб қилинди ва бошланаётган янги ўқув йилидаги вазифалар белгилаб олинди.
Мазкур тадбир якунида муассасаларда ишловчи 55 ёшни қаршилаётган 14 нафар аёл ходимларга таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари Гулистон шаҳар Кенгашининг қимматбаҳо совғалар топширилиб, табрикланди. Жамоаларда илғор меҳнати билан намуна бўлаётган 19 нафар ходимларга эсдалик совғалари ва 20 нафар ходимларга эса вилоят халқ таълими бошқармасининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!