Click to listen highlighted text!

КАСАБА УЮШМАЛАРИДА “ҲЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАСИН” АКЦИЯСИ

          Касаба уюшмаларининг “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” акцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги ва Қурбон ҳайити байрамлари олдидан туман, шаҳарларда истиқомат қилаётган бир гуруҳ кекса нуроний отахонлар ва онахонларнинг Тошкент шаҳрига саёҳатлари уюштирилди.
Саёҳатчилар дастлаб, Зангиота тарихий мажмуасини зиёрат қилишиб, тинчлигимиз ва ободончилигимиз учун дуолар қилишди. Шундан сўнг фахрийлар қатағон қурбонлари мажмуасини зиёрат қилишиб, у ердаги музей ва музей ходимлари таништириб чиққан тарихий ҳужжатлар ва ўша даврларда олинган суратларни томоша қилишди.
Шундан сўнг Сирдарёликлар пойтахтдаги машҳур “Хасти имом” масжидида жума номозини ўқишди.
Таасуротларим бир олам, – дейди меҳнат фахрийси Давлятова Солия Давлятовна. Бунинг ҳаммаси мустақиллигимиз шарофати ва барча соҳалар каби туризм соҳасига ҳам эьтибор қаратилаётганлигидан. Касаба уюшмалари ва Нуроний жамғармасининг ҳамкорликдаги бу тадбиридан миннатдормиз. Ташкилотчиларнинг барчасига рахматлар айтиб, уларнинг келгуси фаолиятларига муваффақиятлар тилаймиз.
Нуроний отахон ва онахонлар ортга қайтишар экан, олган таасуротлари ва муносабатлари ҳақида қарийиб бир соат гаплашиб келишди. Тадбир давомида кекса авлод вакиллари билан фотосессиялар уюштирилди.

ВКУТБ маданий – маьрифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!