Click to listen highlighted text!

МАЪНАВИЯТ СОАТЛАРИДА НАВОИЙХОНЛИК

       Сирдарё вилояти кўзи ожизлар жамияти Гулистон шаҳар бўлимида ҳазрат мир Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллигига бағишлаб, Навоийхонлик кечаси ташкил этилди. Тадбирни бўлим бошлиғи Карима Азаматова очди ва олиб борди. Маърузачилар – Гулистон Давлат университети ўқитувчилари, Олим Хўжаев номли вилоят мусиқали драма театри актёрлари шеърият мулкининг султони мир Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида иштирокчиларга сўзлаб бердилар.

    Гулистон шаҳридаги 5 умумтаълим мактаби ўқувчилари, иштирок этишиб, Навоий ғазалларидан намуналар ўқиб беришди, театр актёрлари томонидан “Навоий” спектаклидан парчалар намойиш этилди.

         Тадбир иштирокчиларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

 

И.Буриев,ИТИЧСХ Республика Кенгаши масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!