Click to listen highlighted text!

ТАДБИРКОРЛАР  ХАЛҚ  ХИЗМАТИДА

    Янги – 2017 йил кириб келишига  саноқли кунлар  қолмоқда. Янги йил байрамини  муносиб кутиб олиш  вилоятимиз маркази – Гулистон  шаҳрида  тадбиркорлар  томонидан  ташкил этилган  савдо  ярмаркаси бугунги кунда  халқимизга муносиб хизмат кўрсатмокда.

    –   Аҳолининг Янги  йил  байрами дастурхонини  арзон  ва  сифатли  озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ҳамда чорва  маҳсулотлари  билан  таъминлашда  тадбиркорларимиз беминнат хизмат кўрсатмоқда. Айни пайтда  шундай савдо  ярмаркалари   барча туман  ва шаҳар марказларида  ташкил этилган, -дейди вилоят савдо  департаменти бошлиғи Ҳамид Сайдалиев.- Улгуржи  савдо базаларида  заҳира килинган  маҳсулотларни сифатли ҳолатда халқимизга етказиб бериш – савдо корхоналарининг асосий   вазифасидир. Айни пайтда  30 дан  ортиқ  хусусий  тадбиркор Янги йил  савдо  ярмаркасида  ўз  маҳсулотлари билан қатнашаётган бўлса, яқин  кунда  уларнинг сони янада ортади. Энг  муҳими, кўрсатилаётган  савдо хизматидан  халқимиз  миннатдор бўлмоқда.

        Гулистон  шахрида  ташкил этилган  Янги йил  савдо ярмаркаси  харидорлар билан   кун  сайин  гавжумлашиб  бормокда.

risunok2

        Гулистон шаҳридаги “Абдурахмон ота”  хусусий корхонаси  томонидан  ишлаб чикқарилаётган   қадоқланган сут ва  сут маҳсулотларини харидорлар  ҳавас  билан харид қилишмоқда.

   – Юртимизда барча байрамлар ўзига хос тарзда, кўтаринки руҳда кутиб олинади. Ҳар йили Янги йил байрамига тайёргарлик декабрь ойининг бошиданоқ бошланиб кетади. Мана бу йил ҳам байрам дастурхонимизнинг хилма-хиллиги ва сифати учун қайғураётган ташкилотчилар ва тадбиркорларга раҳмат деймиз,  – дейди  “Ўзбекистон почтаси” АЖ Сирдарё филиали бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси Ўктам Умрзоқов.

    – Ҳақиқатан ҳам, ярмаркада маҳсулотлар хилма-хил ва бозордагидан анча арзон, – дейди “ЎзбекТелеком”АК Сирдарё филиали ишчиси Дилдора Саримсоқова. –Муҳими, ишхонамизга яқин жойда, марказда ташкил этилган, жуда қулай.

risunok3

        Бунёдкор   мчж  томонидан 15 турдан  ортик  арзон ва  сифатли   кишлок хўжалик  махсулотлари  савдоси ташкил этилган.

risunok4

        Гулистон  туманидаги Орол  неъматлари  хусусий  корхонаси Янги  йил   савдо ярмаркасида  ўзлари ишлаб чикарган  арзон  ва  сифатли гўшт махсулотлари билан катнашмокда

       – Янги йил  савдо  ярмакасига  кунига 200 кгдан ортик  гўшт махсулотлари етказиб берилдмокда  дейди – Орол  неъматлари   хусусий  корхона рахбари  Баходир Бегматов. – Махсулотимиз  захираси етарли  шу  сабабли  кунлик  савдога талабга  караб кўпайтириш  имкониятимиз  бор.Максадмиз  халкимизга  муносиб хизмат кўрсатишдир.

          Тадбиркорларимиз ўзларининг  беминнат хизмати билан  халк  олкишини олмокда  Янги йил  савдо ярмаркалари   давом этмокда.

 

И.Буриев,ИТИЧС ходимлари касаба уюшмаси Вилоят масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!