Click to listen highlighted text!

ЭНГ ФАОЛ ЁШ МУТАХАССИСЛАР АНИҚЛАНДИ

Боёвут туманида “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси ” танловининг «Энг фаол ёш тарбиячи» номинацияси учун танловнинг туман босқичи ўтказилди.
Тадбирда туман таълим муассасаларидан 21 нафар иштирокчилар қатнашди. Танлов Низом асосида ўтказилиб, қатнашчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, видеодарс, слайдлар ҳамда кўргазмали ўқув воситалари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди, тадбир якунида ғолиблар аниқланди. Ҳакамлар ҳайъатининг якдиллик билан чиқарган хулосаларига кўра “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси ” танловининг «Энг фаол ёш тарбиячи» номинациясида 1 –ўринга Боёвут тумани 3-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Маҳлиё Жўрабекова муносиб деб топилди. 2-ўрин Боёвут тумани 17-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Н. Каримовага, 3-ўрин эса Боёвут тумани 8-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Моҳичеҳра Норматовага насиб этди. Эндиликда ғолиблар ушбу номинацияда вилоят босқичида иштирок этадилар.

Ботир Зикриллаев, ТФМ Боёвут туман Кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!