Click to listen highlighted text!

ТУМАНДА ҒОЛИБ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида икки йилда бир марта “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг ўтказилиши бошланғич касаба уюшмаларига алоҳида эътибордан далолатдир.
2023 йил 26 июн куни Мирзаобод технология техникумида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Касаба уюшмалари аъзолари сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида ўтказилган бу танловда ғолибларни аниқлаш осон бўлмади. Ниҳоят ғолиблар маълум бўлди. Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра танловда 1-ўринни эгаллаган 11-умумий ўрта таълим мактаби касаба уюшмаси ташкилоти (қўмита раиси Х.Хўжабекова), 2-ўрин насиб этган 34-умумтаълим мактаб бошланғич касаба уюшма ташкилоти (қўмита раиси Н.Ҳайдарова) ва 3-ўриндаги 21-умумий ўрта таълим мактаби касаба уюшмаси ташкилоти (қўмита раиси Л.Йўлдошева) “Энг намунали бошланғич ташкилот” эканликларини намоён қила олдилар. Кўрик танлов ғолиблари туман бўлинмаси кенгашининг совғалари ва дипломлари билан тақдирланишди.

Туман Кенгаши раиси  Б.Ахроров

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!