Click to listen highlighted text!

ЭНЕРГЕТИКЛАР НАВРЎЗНИ ЎЗГАЧА НИШОНЛАЙДИ

“Sirdaryo IES” АЖда умумхалқ байрами – Нарўзи олам юқори кайфиятда нишонланди. Айёмни муносиб кутиб олиш, корхона ҳудудини ободонлаштириш, байрамона безаш ишларида корхона касаба уюшмаси аъзолари фаоллик кўрсатишди.
Миллий урф-одат, анъана ва қадриятларни кенг намойиш этиш ва байрамни ўзгача тарзда нишонлаш мақсадида, цехлараро энг яхши Наврўз таомлари ва “Эзгу қадриятлар-миллий маданиятимиз ютуқлари” шиори остида саҳна безаклари танлови уюштирилди. Ғолибларга касаба уюшмасининг эсдалик совғалари берилди.
Дошқозонда сумалак ва палов тайёрланиб, ишчи-ходимлар ва узоқ йиллар корхонада ишлаган, ҳозирда қарилик гаштини сураётган фахрий энергетиклар учун дастурхон ёзилди.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
«ISHONCH»

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!