Click to listen highlighted text!

МЕҲР –САХОВАТ ГЎШАСИ

        Сирдарёдаги “Мурувват” интернат уйи 1974 йилда ташкил этилган. Бу ерда 18 ёшдан юқори, 1-2 гуруҳ ногиронлиги бўлган ўзгалар парваришига муҳтож 274 нафар аёлларга тиббий – ижтимоий хизмат кўрсатилади.
        -Бу ердагиларнинг яшаши, даволаниши, дам олиши учун барча шароитлар етарли,-дейди муасаса директори Дилшод Пайзиллаев,- эски бино қайта тўла таъмирланди, канализация тармоқлари янгиланди. Бино ёнидан яна 80 ўринга мўлжалланган иморат қад кўтараяпти. Янги бино фойдаланишга топширилгач, жами 354 та ўзгалар парваришига муҳтожларга хизмат кўрсатила бошлайди.
Муасаса ҳудуди кенг. Томорқаларда сабзавот ва полиз экинлари ғарқ пишган. Чор-атроф гулзор. Худди дам олиш уйларига қиёс бу масканга келиб-кетувчиларнинг кети узилмайди. Ташкилотлар, муасасалар ходимлари, саховатпеша инсонлардан турли моддий ёрдамлар карвони узлуксиз келиб туради. Бу ерда парваришланаётган аёлларнинг ҳеч нарсага муҳтожликлари йўқ. 170 нафар ишчи ходимлар ўз вазифаларини сидқидилдан адо этмоқдалар.
        ЎЗКУФ вилоят кенгаши ходимлари ҳам бу масканда тез-тез бўлиб, парваришланаётган опа-сингиллар ҳолидан хабар оладилар. Бу гал ҳам улар маиший ишларда асқотадиган маҳсулотлардан олиб бориб тортиқ қилдилар ҳамда муасасада яратилган шароитларни кўздан кечирдилар.

Ботир Усмонов

Ўзбекистон Давлат муасасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Кенгаши раиси

 

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!