Click to listen highlighted text!

ҲАРБИЙЛАРГА ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК

   Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар ташкил топганининг 25 йиллги ва Ватан ҳимоячилари куни арафасида Сирдарё вилоятида жойлашган ҳарбий хизматчилари учун ётоқхона биноси фойдаланишга топширилди.

     Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилган изчил ҳарбий ислоҳотлар, мамлакатимиз мустақиллиги, хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ва барқарор тараққиётимизнинг ишончли кафолати бўлган миллий армиямизни янада такомиллаштириш йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

       Бу жараёнда Ватан ҳимоячилари учун замонавий ижтимоий-маиший шароитга эга ўқув бинолари, ётоқхоналар қуриш ва зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

      – Бугунги армия – фарзандларимизнинг иродасини тоблайди, сабр-қаноатга, вақт ва меҳнатнинг қадрига етишга, тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асрашга ўргатади, ҳақиқий йигит қилиб камолга етказади, – дейди Тошкент ҳарбий окуруги Гулистон горнизони бошлиғи, полковник Мустафо Кенжаев. – Ҳарбий хизматни ўтаётган йигитларимизнинг ҳарбий кўникмаларни ўзлаштиришлари учун вақтлари жуда кам бўлишига қарамай, ёшларимиздаги ҳарбий амалиётга, ҳарбий техника ва қурол-яроққа бўлган кўникмаларни ўзлаштиришга бўлган чанқоқлик ҳар бир кишини қувонтирмай иложи йўқ. Бу йигитларимиз қисқа фурсат ичида нафақат сафда юриш, қўшиқ ижро этиш, балки ҳарбий техникани бошқариш, қурол-яроқдан фойдаланиш каби оғир элементларни ҳам тўла ўзлаштириб олишаётгани қувонарли.

       Ҳашар йўли билан реконструкция қилинган иншоот энг замонавий мебель ва зарур технологиялар билан тўлиқ жиҳозланди.

    – Президентимиз, Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош Қўмондони томонидан биз, ёшларнинг ҳарбий хизматни юксак савияда ўташимиз учун барча шароит яратиб берилмоқда, – дейди муддатли ҳарбий хизматга чақирилган андижонлик, оддий аскар Фаррухбек Турғунбоев. – Миллий Армиямиз сафларида хизмат қилиш эса биз ёшлар учун нафақат йигитлик бурчи, балки юксак шарафдир. Ҳарбий мажбуриятларни тўлиқ ўзлаштиришимиз учун машғулот, ўқув ва тренажёр хоналарида энг замонавий технология ва барча қулайлик яратиб берилган.

     Тадбир доирасида ҳарбий хизматчилар ўртасида футбол, волейбол мусобақалари ташкил этилди. Санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури тадбирга янада кўтаринки кайфият бағишлади.

 

Абдужалол Қаюмов

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!