Click to listen highlighted text!

ХОДИМЛАР МАНФААТЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

              Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари  бирилашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Б.Исматов, бирлашма юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева ва етакчи юрисконсультанти С.Тоғаевлар иштирокида Ширин энергетика ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида навбатдаги семинар ўтказилди.

                 Семинарда коллеж ишчи-ходимларидан жами 147 нафари қатнашдилар.

        Семинарда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига риоя этилиши, Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонунининг аҳамияти ва моҳияти, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуни моҳияти ва Ўзбекистон Республикасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуни, қонуннинг янги таҳрирдаги лойиҳаси, ва қонун ости меъёрий ҳужжатлар тўғрисида маърузалар қилинди.

IMG_9140

               Маърузалар жуда сермазмун, айни вақтда долзарблиги билан қатнашувчиларда катта таассурот қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!