Click to listen highlighted text!

КАСАБА УЮШМАСИ ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНИБ, ЮКСАК ВАЗИФАЛАР АНИҚЛАБ ОЛИНДИ.

Мирзаобод туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактабида мактаб касаба уюшма қўмитасининг 2015 йил феврал ойидан 2020 йил февраль ойигача бўлган фаолияти ҳақида ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.
Ҳисобот-сайлов йиғилишининг кун тартибидаги 1-масала юзасидан касаба уюшма кўмитаси раиси Ш.Тангирбердиев ҳисобот берди. Ҳисоботда касаба уюшма кўмитасининг ўтган йиллар давомидаги амалга оширган ишлари мухокама қилиниб, амалга оширилган ишлар ва муаммолар ва уларнинг ечимлари айтиб ўтилди. Шундан сўнг музокараларга чиққан Алматов Абдуманноп, Жуманова Нуржахон ва Ҳайдаров Бахромлар касаба уюшмаси фаолияти бўйича ўз фикрларини билдиришиб, ўтган даврдаги фаолиятни қониқарли деб бахолашди.
Кун тартибидаги 2-масала юзасидан очиқ овоз бериш йўли билан касаба уюшма кўмита аъзолигига Норбоев Камол Рустамович, Тангирбердиев Шерзод Ғаппарович, Умаров Шавкат Мухаммадиевич, Эгамбердиева Дилфуза Давроновна ва Норқўзиева Мухаббат Пардабоевналар сайланишди.
Кун тартибидаги 3-масала юзасидан кўмита раислигига тажрибали, ғайратли, соҳа муаммоларни чуқур биладиган ва уларни ҳал этиш лаёқатига эга бўлган Тангирбердиев Шерзод Ғаппарович қайтадан сайланди.
Кун тартидаги 4-масала юзасидан туман Кенгаши конфероенциясига делегат этиб касаба уюшма кўмитаси раиси Тангирбердиев Шерзод Ғаппарович сайланди.
Касаба уюшмасининг ташкилий йиғилишида касаба уюшма кўмитаси раиси ўринбосари этиб Норбоев Камол Рустамович сайланди.
Ҳисобот-сайлов йиғилишида туман Кенгаши раиси Б.Ахроров иштирок этди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба юушмаси
Мирзаобод туман кенгаши раиси Б.Ахроров

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!