Click to listen highlighted text!

ЁШ ХОДИМЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАНФААТЛАРИ

               “Peng-SHeng” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси 2010 йилда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, хозирда ушбу заводда 1300 дан ортиқ меҳнаткашлар, шул жумладан, 155 нафар хориж давлатлари фуқаролари ҳамда 385 нафар маҳаллий ёшлар меҳнат қилишмоқда. Қўшма корхона бугунги кунда халқ хўжалиги эҳтиёжи учун ўндан ортиқ турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаради ҳамда тайёрлайди.

Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ташаббуси билан 2016 йил 6 май куни “Peng-SHeng” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида  давра суҳбати ўтказилди.

            Мазур давра суҳбати меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимояси, ёшларнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ қонунчилик мавзуларига бағишланган бўлиб, унда Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Дилмурод Пирманов иштирок этди ва иштирокчиларга кун тартибидаги мавзулар юзасидан батафсил тушунчалар берди. .

Рисунок1

 

Ушбу давра суҳбатида мазкур қўшма корхонада меҳнат қилиб келаётган ишчи ходимлардан 30 нафар вакил, шу жумладан, ёш ходимлар иштирок этишди.

Давра суҳбати давомида корхонада меҳнаткашларга яратилган шароитлар, улар меҳнатига оид иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий масалалар атрофлича муҳокама этилиб, мавжуд муаммолар, режадаги амалга ошириладиган ишлар бўйича фикр алмашилди.

Меҳнатга оид ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар, ёшлар меҳнатининг алоҳида имтиёзлари, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ифода этувчи асосий омиллар каби масалалар тадбирнинг энг қизиқарли мавзуларига айланди.  Тадбир савол-жавобларга бўй бўлди.

Юридик бўлими  етакчи юрисконсульти   С.Тоғаев

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!