Click to listen highlighted text!

СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИНИНГ ҚУВОНЧЛИ, ҚИЗҒИН ЯКУНИ

      Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатликларини тиклашга кўмаклашиш, оммавий тарзда спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш ва буни кундалик турмуш тарзига айлантириш, шунингдек, уларни велоспорт турига қизиқтириш, кенг жалб этиш мақсадида  Ўзбекистон  касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳар йили ўтказилаётган  “Касаба-тур” веломарафони иштирокчиларда доимий қизиқишга сабаб бўлмоқда.

     Апрель ойи бошларида Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси тизимидаги ташкилот, корхона ва муассасаларда “Kасаба -тур” веломарафони  старт олган эди.  Мазкур мусобақаларнинг биринчи босқичи бошланғич ташкилотларда, иккинчи босқичи  туман, шаҳар миқёсида бўлиб ўтди. Веломарафоннинг якуний вилоят босқичи мусобақаси 14- май куни ташкил этилди.

       20 -35 ёшли ҳаваскор велоспортчилар 10 км масофада, 35 ёш ва ундан катталар  5 км масофадаги пойга йўналишларида ҳаракат қилишди.

IMG_9288

      -Веломарафонда иштирок этувчилар сони бир неча баробарга кўпайганини айтиш мумкин. Айниқса, аёлларнинг фаоллигини алоҳида айтиш зарур.

           Марафон мусобақаларида бу йил ёшлар  фаол бўлиб, айниқса,  коллеж-мактаб ўқувчилари   иштироки    янада қизғин ўтишини таъминлади.

             Шуниси қувонарлики, веломарафонда доимий равишда  оилавий  бўлиб иштирок этаётганлар ҳам бор.

            Бунга мисол, Сирдарё туман 11- умумтаълим  мактаби ходимлари ака -ука Османовлар оиласидир.

          -Велосипед энг фойдали спорт тури ҳисобланади. Мусобақада биз уч ака-ука

 иштирок этдик,-дейди   Дамир Османов. – Ғолибликка эришиш осон кечмади. Сабаби, иштирокчилар орасида доимий равишда марафонда иштирок этиб келаётган ҳаваскорлар бор.

        Қизғин ўтган мусобақаларда 20 ёшдан  35 ёшгача бўлган ҳаваскор велоспортчи аёллар орасида биринчи ўринни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Гулистон туман кенгашидан, 17умумтаълим мактаби ўқитувчиси Сайёра Нарзиева эгаллади.  Худди шу тоифадаги эркаклар ўртасидаги пойгада  таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман кенгашидан,  21 –умумтаълим мактаби ходими Жаҳонгир Дарманов бошқаларни анча орқада қолдириб, маррага биринчи бўлиб етиб келдилар. 35 ёш ва ундан юқори аёллар ўртасида муросасиз кечган баҳсларда ҳам  Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари аъзоларининг қўли баланд келди.  Гулистон  тумани ўқитувчиси Гулбаҳор  Хайдарова ўзи каби серғайрат спортсеварларни енгиб, марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди. Сирдарё туман 11 умумтаълим мактаби ўқитувчиси Дамир Османов шу тоифадаги ҳаваскор велоспортчиларни ортда қолдиришга  муваффақ бўлди.

IMG_9294

        Мусобақалар сўнгида 1-2-3 ўринларни эгаллаган ғолиблар ҳамда «Касаба тур» веломарафонининг “Энг ёши улуғ пойгачи”, “Энг маҳоратли пойгачи”  “Ғалабага бўлгна интилиши учун”,”Энг ёш пойгачи”  ва “Энг фаол аёл пойгачи” номинациялари бўйича танлаб олинган ҳаваскор велоспортчиларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

ВКУТБ нинг маъданий маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!